Dek 28, 2016 Foydali

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ГРИПП!

Грипп – ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг ялиғланиши ва ўзига хос белгилари билан характерланади.

Гриппнинг яширин даври жуда қисқа бўлиб, у 1 – 2 кунни ташкил этади. Вирус кўпайиб олгандан сўнг кон орқали тарқалиб, нафас аъзоларининг фаолиятини бузади. Натижада, интоксикация белгилари юзага келади. Дастлабки клиник белгилар: совқатиш, кучли бош оғриғи (чакка ва пешона қисмида), тана хароратининг кўтарилиши, кўз олм
аси харакатланганда оғриқ пайдо бўлиши, бурундан суюқлик ажралиши, кўп терлаш, ҳолсизлик, аксириш йўтал.

  • Сиз ўзингзи ва бошқаларнинг соғ-саломат бўлишини истасангиз, гриппнинг дастлабки белгиларини сезишингиз билан врачга мурожаат қилинг.

 

Антибиотикларни ўзингизча қабул қилманг.

Бу сизнинг саломатлигингизга таъсир қилади. Антибиотиклар – вирусларга таъсир қилмайди (пенициллин, тетрацикллин, стрептомицин….) Антибиотикни олишга етарли асос бўлгандагина шифокор тавсияси билан олиш зарур. Чунки, организм у ёки бу заҳарга мослашгани каби бактерия хам антибиотикларга чидамли бўлиб қолади.

Грипп вируси хона ҳароратида (18-20ОС) тупурги ёки балғам бўлса 3-10 кунгача сақланиб қолади. Демак, беморни фақат ўзи эмас, балки мулоқотда бўлган, у фойдаланган нарсалар (идиш-товоқ, сочиқ, дастрўмоли, ўйинчоқлари…) бошқалар учун касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади.

 

Бунинг олдини олиш учун санитария ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш кера.

            Беморнинг ўрни, ёстиқ жилдлари, рўмолчаларини қайнатиш керак ёки 3% ли хлорамин эритмасида 2-3 соатга ивитиб қўйиш зарур. Идиш-товоқларни иссиқ сув билан сода ёрдамида ювиш, хонани ва ундаги бошқа жиҳозларни ҳам дезинфекция қилиш зарур. Хонани тез-тез шамоллатиш, шамолатишдан олдин исириқ тутатиш яхши наф беради. Бу чора – тадбирлар ҳаммаси вирусни ўлдиришга қаратилган.

 

Нима учун аҳоли ўртасида бу касалликка берилувчанлик юқори?

Шундай хасталиклар борки, инсон бу касалликлар билан умрида бир маротаба касалланади ва кейинчалик бу инсонда умрбот касалликка қарши иммунитет сақланиб қолади. Масалан: қизамиқ, чечак… Бемор гриппнинг “А” туриб билан оғриб тузалгандан сўнг ҳеч қанча ўтман яна грипп билан касалланса, бунда у гриппнинг “В” ёки “С” тури билан касалланган бўлиши мумкун. Чунки, гриппнинг “А” турига ҳосил бўлган антитела грипп вирусининг “В” ёки “С” турига таъсир қилмайди. Натижада бемор гриппнинг “В” ёки “С” тури билан касалланиши мумкин.

Табиатда бу вирус қаерда сақланади?

Агар биз катта шаҳарларда ва аҳоли кўп истеқомад қиладиган жойларда йил давомида сезиларли – сезилмас даражада грипп билан оғриганларни кузатиш мумкинлигини ҳисобга олсак, ана шу ҳолат вирусни табиатда сақланишига сабабчи бўлади. Биз сизларга касалликни юқиши механизими, тарқалиши ва унинг олдини олиш чора – тадбирлари ҳақида гапириб ўтдик. Бироқ, яна бир нарса организм касалликка умумий берилувчанлигини кунлик мустахкамлаш ҳам зарурдур.

  • Соғлигингиз ўз қўлингиздадир. Шундоқ экан, санитария ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни ўрганинг. Ана шундагина биз гриппнинг тарқалишини олдини олган бўламиз.

Рўспублик Саломатлик ва тиббиёт статистика институти Фарғона вилояти филиали маълумотлари асосида тайёрланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan